Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 234 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғонанинг айрим туман ва шаҳарлари чегараси ўзгартирилади

×

 2022-03-26 23:33:34    76

PDF yuklash
Chop etish


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг «Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Бешариқ, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Бешариқ, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари ҳудуди чегаралари ўзгартирилади.

Бунда:

Фарғона туманидан 951,5 гектар (шундан 542,71 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;

Қўштепа туманидан 133,59 гектар (шундан 17,07 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;

Тошлоқ туманидан 34,4 гектар ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;

Данғара туманидан 814,9 гектар (шундан 327,5 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;

Ўзбекистон туманидан 1456 гектар (шундан 532,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;

Учкўприк туманидан 424,66 гектар (шундан 179,06 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;

Фарғона туманидан 811,66 гектар (шундан 73,91 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Фарғона шаҳри таркибига ўтказилади.