Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида Маҳалла тизими ходимлари куни кенг нишонланди

×

 2022-03-26 21:29:56    64

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги "Роҳат" тантаналар мажмуасида Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тантанали тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, тизимнинг барча бўғинларида фаолият юритаётган ходимлар, фаоллар ва фахрийлар иштирок этди.

Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими маҳалла тизими ходимлари ва фаолларини бугунги байрам билан самимий қутлади.

“Халқимиз азал-азалдан оилани, маҳаллани муқаддас билиб, ҳамиша уни асраб-авайлаб келган. Маҳалла ва оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият шунчалик мустаҳкам бўлади, қолаверса, жамиятимиз, иқтисодиётимиз ривожланади. Бу борадаги ишларда кутилган натижаларга эришиш кўп жиҳатдан Сизлар-соҳа вакилларининг билим, тажриба ва салоҳиятингиз, эл-юрт ишига фидойилингизга боғлиқ. Фурсатдан фойдаланиб, сиз азизларни бугунги байрам билан самимий табриклайман ҳамда оилалар мустаҳкамлиги, аҳоли саломатлиги, хонадон ва кўчалар ободлиги, маҳалла хавфсизлиги, ёшлар тарбияси, бандлик, маънавият ва маърифат каби кенг кўламли, масъулиятли, айни пайтда эзгу ва шарафли ишларингизда муваффақият тилайман”, - деди туман ҳокими.

Тадбирда соҳада самарали меҳнат қилаётган фидоий ходимлар, фаол раислар, профилактика инспекторлари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолияти алоҳида эътироф этилди.

Тадбир иштирокчилари дастурхон атрофида дилдан суҳбатлар қуриб, туман маданият бўлими бадиий жамолари томонидан тақдим этилган куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги