Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 204 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик Элёр Мамадалиев байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди

×

 2022-03-26 21:15:47    74

PDF yuklash
Chop etish


Таиландда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

24 март куни старт олган ҳамда 27 мартгача давом этадиган ушбу мусобақаларда Ўзбекистон туманилик Элёр Мамадалиев ҳамда Ўлмасбек Рўзматовлар иштирок этмоқда.

Қувонарлиси, 24 март куни ўтказилган стартларда Элёр Мамадалиев муваффақиятли иштирок этиб, Артур Гулиев, Владлен Денисов ва Нурислом Тўхтасин ўғли билан бирга каноэда 1000 метр масофага тўртлик эшкак эшишда кумуш медалга сазовор бўлди ва шоҳсупага кўтарилди. 

Кеча ва бугунги баҳсларда эса Элёр жамоадоши Артур Гулиев билан бирга каноэда жуфтлик эшкак эшиш баҳсларида 200 ва 500 метрларга бўлган масофаларда ғолибликни қўлга киритиб, 2 та олтин медални қўлга киритди. 

Ўзбекистон туманилик яна бир спортчи Ўлмасбек Рўзматов пара каноэ баҳсларида бугун ўз стартини бошлайди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги