Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-03-25 20:08:20    58

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 25 март куни Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати, палатанинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Ходжаева қатнашди.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раҳбари Шерзоджон Юлдашев олиб борди. 

Сессия кун тартибига дастлабки масала - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолованинг ахбороти тингланди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги КҚ-320-IV-сонли қарори ижроси юзасидан туманда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган, шунингдек, ва сайловни ўтказишда кўмаклашувчи комиссия таркиби шакллантирилган.

Шунингдек, сессия ишида кун тартибига киритилган навбатдаги масалалар - туманда “Темир дафтар”га киритлган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 16 февраль куни “Чорвачилик ва ипакчилик соҳасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31 сонли қарори ижросини таъминланиши борасида олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудирининг ҳисоботи;

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан жорий йил январь-февраль ойлари давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;

“Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши ҳамда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъуллар депутатлар олдида ўз ҳисобот ва ахборотларини тақдим этдилар.

Маърузачи ва ҳисобдорларга берилган савол, таклиф ва мулоҳазалар асосида келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалари самардорлигини ошириш чоралари белгиланди. 

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Сессия якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси детутати Мавлудахон Ходжаева сўз олиб, маҳалла сайлови қонунчилигида назарда тутилган асосий жиҳатлар, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қонунчилик ташаббускорлиги йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва ушбу маъқулланган қонунларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирлари хусусида фикр юритди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги