Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида энг намунали сардорлар кенгаши аниқланди

×

 2022-03-24 21:48:27    55

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида Ёшлар ишлари агентлиги, ёшлар иттифоқи, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида анъанавий ўтказиб келинаётган “Энг намунали сардорлар кенгаши” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

“Камалак” болалар ташкилотининг мактаблардаги cардорлар кенгашлари ўртасида ташкил этилган танловда ҳудудий саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган 4 жамоа баҳслашди.

Иштирокчилар сардорлар кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишларни бадиий чиқишлар орқали таништирди. Шунингдек, жамоалар бугунги кунда болалар ўртасида долзарб бўлган муаммолар ечими бўйича янги лойиҳаларини саҳнада кўргазмали воситалар орқали ҳимоя қилди. Бундан ташқари, жамоа аъзоларининг билимлари ҳам синовдан ўтказилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой беллашувда 2-мактаб жамоаси биринчиликни қўлга киритди ва танлов ғолиби бўлди. 29-мактаб жамоаси иккинчи, 3- ва 11-мактаблар жамоалари эса учинчи ўринни эгалладилар.

Туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши мутасаддилари қатнашган тантанали тадбирда ғолиб ва фаол иштирокчиларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги