Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ёшлар фестивали” - бирдамлик ва ҳамжиҳатлик намунаси

×

 2022-03-24 15:45:51    59

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек “Наврўз” байрами арафасида Ўзбекистон туманининг “Қушқўноқ” маҳалласида ҳудуд ёшлари иштирокида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” шиори остидаги сайл ташкилланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни янада тарғиб этиш, истеъдодли ёшларни рағбатлантириш ва энг асосийси уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкилланган ўзига хос ёшлар фестивалида 400 дан зиёд ёшлар вакиллари қамраб олинди.

Эзгу мақсадларга йўғрилган тадбирларда ёшлар “Заковат” интеллектуал ўйини, стол тенниси, шахмат, миллий кураш, футбол ва аёллар ўртасида волейбол каби спорт турларида иштирок этишди.

Эътиборлиси, ушбу дўстона ва қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақалар маҳалладаги ёшлар етакчилари ва ҳамкор ташкилотларнинг фаоллигида ташкилланди. 

Бугун, маҳалладаги “Дийдор” тантаналар мажмуасида ушбу фестивалнинг фаол иштирокчилари, ташкилланган танлов ҳамда спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Унда сўз олган туман ҳокимлиги ҳамда 3-сектор раҳбарияти ёшларда ана шундай ғайрат-шижоат ва ташаббускорлик ҳеч қачон сўнмаслигини, ватан равнақи йўлидаги эзгу мақсадлари йўлида омадлар тилашди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги