Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида яна бир “Зиё маскани” китоб дўкони иш бошлади
2022-03-23 18:13:16 142
Ўзбекистон туманида навбатдаги “Зиё маскани” китоб дўкони иш бошлади.
Яккатут қишлоғи марказида жойлашган маърифат масканида энг сара ва янги чоп этилган адабиётларни сотиб олиш билан бирга, шу ернинг ўзида мутолаа қилиш ҳам мумкин.
Эътиборлиси, дўконнинг ўзида ўзига хос кафе-кутубхона (Book cafe) ташкил этилган бўлиб, ўқувчилар бу ерда китоб ўқиш билан бирга кофе ва салқин ичимликлар истеъмол қилиш имкониятига ҳам эга.
Янги маърифат маскани фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, 3-сектор раҳбарияти, туманда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Яккатутлик Хасановлар оиласи ташаббуси билан фойдаланишга топширилган китоб дўкони ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп, болалар адабиёти, дарсликлар каби 200 дан ортиқ номдаги китоблар билан тўлдирилди.
Қайд этилишича, китоб фонди янада бойитилиши кўзда тутилган.
Туман ҳокими ўринбосарлари Махмудахон Камолова, Муслимжон Ахмедов, 3-сектор раҳбари Бахтиёржон Нажмиддиновлар маҳалла аҳлини Наврўз айёми ҳамда янги зиё маскани билан қутлашган бўлса, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева шу ернинг ўзида қонунчиликдаги янгиликлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сайловчиларга тушунтиришлар ҳам бериб ўтди.
Айни вақтда тумандаги мавжуд 75 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Зиё маскани” китоб дўконлари китобхонларга хизмат кўрсатаётган бўлиб, уларнинг фаолияти самарадорлигини ана шундай қулай ва замонавий шароитлар билан янада ошириш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги