Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Наврўз байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдуллажон ота Қодиров ҳолидан хабар олинди

×

 2022-03-22 13:48:45    79

PDF yuklash
Chop etish


Наврўз айёмида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги мутасаддилар ва жамоатчилик вакиллари Элаш қишлоғида яшовчи иккинчи жаҳон уруши фахрийси Абдуллажон ота Қодиров хонадонида бўлишди. 

Уруш қатнашчисининг ҳолидан хабар олиниб, давлатимиз раҳбари номидан байрам совғалари топширилди.

98 ёшни қаршилаётган асл матонат соҳиби билан дилдан суҳбатда, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги хизматлари эътироф этилиб, узоқ умр ва мустаҳкам соғлиқ тиланди. Отахон ва уларнинг оила аъзоларига Наврўз айёми тилаклари билдирилди.

Албатта, ўз ўрнида Абдуллажон ота ҳам бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини таъкидлаб, хонадонлардан тинчлик-хотиржамлик ва қут-барака аримаслигини тилаб дуо қилди. Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги