Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Алишер Навоий кўчасида янги намунадаги яна бир пиёдалар ўтиш йўлаги ишга тушади

×

 2022-03-19 21:01:07    79

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида йўл хавфсизлиги, хусусан пиёдаларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шу мақсадда туман ҳокимлигининг ташаббуси билан туманнинг марказий кўчаларидан бири, Алишер Навоий кўчасида яна бир янги намунадаги пиёдалар ўтиш йўлаги барпо этилмоқда.

Ушбу махсус ўтиш йўлаги автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатини замонавий қурилмалар, белгилар ва йўл чизиқлари билан тартибга солиши, унга ўрнатиладиган электрон таблолар эса ҳайдовчилар ҳушёрлигини оширишда хизмат қилиши кўзда тутилган. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур қурилиш жараёнларини кўздан кечириб, белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида бажариш юзасидан соҳа мутахассисларига зарурий тавсия ва кўрсатмалар берди. 

Аввалроқ худди шундай намунадаги пиёдалар ўтиш йўлаги айни шу кўчадаги “Оқтепа” жомеъ масжиди ёнида ишга туширилган эди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги