Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўтиб бораётган ҳафтанинг ўзида 40 чақиримдан зиёд ички йўллар шағаллаштирилди

×

 2022-03-19 20:38:35    58

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги кунларда юртимизда кузатилаётган об-ҳавонинг ноқулайликлари, хусусан давомли ёғингарчилик ўз таъсирини ўтказмай қолмаган ички йўлларни созлаш ишлари бажарилмоқда.

Хусусан, туман Ободонлаштириш бошқармасининг маълум қилишича сўнгги кунларда Сочтепа, Жонобод, Кичик Жонобод, Наймансой, Шўрқишлоқ, Учбулак, Нурсух, Оқмачит, Қулибек, Даштчўлпон, Бозор Яйпан, Беруний ва Эски Яйпан каби маҳаллаларда жойлашган ички йўлларнинг 40 км. дан зиёд қисми шағаллаштириб чиқилди.

Бошқарма саъйи-ҳаракатлари ва албатта маҳаллалар аҳли, фаолларнинг ўзаро ташаббуси, бирдамлиги билан амалга оширилаётган ушбу тадбирлар ҳудудларда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги