Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 111 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Таълимга эътибор-келажакка эътибор: туман сектор раҳбарлари таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчи ёшлар билан учрашди

×

 2022-03-18 09:41:24    127

PDF yuklash
Chop etish


Янгиланиш, яшариш фасли арафасида Ўзбекистон тумани сектор раҳбарлари туман халқ таълими соҳасида фаолият олиб бораётган устоз-мураббийлар ҳамда ўқувчи ёшлар билан учрашди.

Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барчани баҳор айёми - Наврўз билан самимий муборакбод этиб, бугун давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, унинг жойларда, хусусан туманда амалга ошириш чоралари ҳақида тўхталиб ўтди. 

“Мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг ўсиш суръатлари дунё ҳамжамияти томонидан юксак эътироф этилмоқда. Бу айни пайтда юртимизда илм-фанни ривожлантириш, таълим соҳасини ислоҳ этиш, илмий ва инновацион фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасидир”, дея таъкидлади туман раҳбари ўз нутқида.

 
 

Айни муҳим йўналишда туманда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар, ўқувчи ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш, уларни олий таълимга тайёрлаш, фан олимпиадалари ва кўрик-танловлардаги фаол иштирокларини таъминлаш, битирувчиларни касбга йўналтириш борасида қўшимча кўрсатма ва тавсиялар берилди. 

Қайд этилдики, бугунги кунда туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 71 та умумий ўрта таълим мактабларида жами 3400 нафардан зиёд педагог ходимлар ёш авлодга таълим-тарбия бериб келмоқда.

 
 

Тумандаги 28 нафар инглиз тили фани ва 33 нафар рус тили фани ўқитувчилари С1 даражали сертификатларни қўлга киритишган бўлиб, жорий йилдан бошлаб уларнинг ойлик маошларига 50 фоиз миқдорида ойлик устама тўланиши йўлга қўйилди.

Шунингдек, ўтган 2021 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманимизнинг фидоий ўқитувчилари ҳамда иқтидорли ўқувчилари ёшларининг республика ҳамда халқаро миқёсда эришган ютуқлари бирма-бир қайд этиб ўтилди. 

 
 

Сўнгги йилларда давлат дастурлари доирасида ҳамда вилоят, туман маҳаллий бюджетлари ҳисобидан мактаблар инфратузилмасини замон талаблари даражасига олиб чиқиш юзасидан амалга оширилган ишларга тўхталган туман ҳокими, бу борада келгусида ҳам янада салмоқли ишлар давом эттирилишини таъкидлади.

Тадбир давомида, сўнгги даврларда ўзларининг бир қатор ютуқ ва ижобий натижалари билан барчага ўрнак бўлган бир гуруҳ устоз-мураббийлар ҳамда ўқувчи ёшлар муносиб эътироф этилди.

 
 

Хусусан, “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлган, ўқувчиларни олий таълимга йўналтириш бўйича “Яшил ҳудуд” тоифасига кирган, "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" дея эътироф этилган, “Ёш китобхон”, “Энг яхши инглиз ва немис тиллари фанлари ўқитувчилари”, мусиқа ва санъат йўналишларидаги танловлар, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган фидоий устозлар ва ўқувчи ёшларга туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари ва пул ютуқлари сертификатлари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги