Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тизимда амалга оширилаётган ишлар билан бевосита таништирув ҳақида пресс тур ўтказилди
2022-03-16 23:52:14 140
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ёшларни касбга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш мақсадида бир қатор ижобий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимларида 70 дан ортиқ таълим даргоҳларини янги тамомлаган ёшлар турли лавозимларда меҳнаб қилиб келишмоқда ва уларнинг орасида Фарғона юридик техникумини тамомлаётган ҳуқуқшунос ёшлар ҳам талайгина.
Жорий йилнинг 16 март куни Фарғона юридик техникуми ёшлари учун ташкил этилган пресс турдан кўзланган асосий мақсад ҳам ёшларни касбга қизиқтириш, касб этикасига риоя қилиш, ўз устида мунтазам равишда ишлаш ва кучли билим эгаллаш каби ҳислатларни шакллантиришдан иборат бўлди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи Т.Абдуллаев томонидан бюронинг олиб бораётган фаолияти ҳақида маъруза қилинди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларида кўп йиллар давомида ишлаган фаҳрийлар, айни пайтда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар ҳамда юридик техникум ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этган.
Пресс тур жараёнида 48 дан ортиқ талаба ёшлар бошқарманинг мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси, суриштирув ва бошқа тармоқлар фаолияти, шунингдек Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан “MID Portal”, “e-auksion”, “e-mamuriy ihs”, “SEDO” ва “Proacademy” дастурларидан фойдаланиш, ижро ҳужжатлари бўйича ишларни ташкил этиш, фуқаролар билан муамола маданияти, ижро ҳужжатлари бўйича расмийлаштирилган айрим ҳужжатлар намуналари билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Шунингдек, соҳа фаҳрийлари ва ҳозирда хизмат қилаётган ходимлар ўз фаолиятида орттирган тажрибалари билан ўртоқлашиб, бўлажак ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари учун керак бўладиган кўникма ва тушунчалар беришди.
Мазкур тадбир орқали талаба ёшлар бюро органлари фаолияти тўғрисида етарлича тасаввур ва маълумотга эга бўлишди. Келгусида шу каби тадбирлар давом эттирилиши таъминланади.