Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 239 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Наврўз - кўнгил ободлиги, уйғониш, тозариш ва янгиланиш фасли

×

 2022-03-16 20:05:22    74

PDF yuklash
Chop etish


Яшариш ҳамда янгиланиш, қут-барака, ободлик ва фаровонлик рамзи бўлмиш Наврўз арафасида маҳаллаларда, шаҳар ҳамда қишлоқларда ҳашарлар, кўкаламзорлаштириш тадбирлари кенг тус олади. 

Ўзбекистон тумани ҳудудларида ҳам Наврўз айёми арафасида байрамга муносиб тайёргарлик кўриш, бунёдкорлик ва ободлик ишлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Ана шундай ободонлаштириш ва ҳайру-эҳсон тадбирлари туманнинг “Дўстлик” маҳалласида ҳам ташкил этилди. Маҳалла аҳлининг ўзаро бирдамлиги ва уюшқоқлиги билан оммавий ҳашар, ҳайру-эҳсон тадбирлари ўтказилди. Кўчалар, ички ариқлар тозаланиб, маҳалла қабристони обод этилди. “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида эзгу ниятда манзарали ва мевали кўчатлар экилди. 

Ободонлаштириш юмушларидан сўнг жонлиқ сўйилиб, ҳашарчилар учун палов дамланди. Дуоларда янги фасл хонадонларга, қалбларга меҳр- мурувват ва саҳоват, қут-барака олиб кириши, юртга гўзаллик, тинчлик ва омонлик сўралди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги