Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман Кенгашидаги бўшаб қолган ўрин учун номзодлар рўйхатга олинди
2022-03-16 17:55:01 151
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси Ш.Шокиров “Бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга мувофиқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгашлари томонидан бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20-, 90-, 91- ва 92-моддаларига асосан 5 нафар номзод рўйхатга олинди.
Номзодлар билан танишинг (номзоднинг исми-шарифи, туғилган йили, партиявий мансублиги, ҳозирда эгаллаб турган лавозими, доимий яшаш жойи, номзод кўрсатган сиёсий партия номи – тартибида):
Шокиров Юлдашали Усмонович – 1960 йил, ЎзХДП, ЎзХДП Ўзбекистон тумани Кенгаши раиси, Ўзбекистон тумани, ЎзХДП;
Джўраев Маъруфжон Расулович – 1976 йил, Ўзбекистон “Адолат” СДП, Ўзбекистон туман давлат хизматлари маркази директори, Ўзбекистон тумани, Ўзбекистон “Адолат” СДП;
Имомов Мухиддин Иномжонович – 1987 йил, Ўзбекистон МТДП, Ўзбекистон тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, Ўзбекистон тумани, Ўзбекистон МТДП;
Охунов Исроилжон Исломович – 1982 йил, Ўзбекистон Экологик партияси, Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти кимё кафедраси катта ўқитувчиси, Ўзбекистон тумани, Ўзбекистон Экологик партияси;
Собиров Махмуджон Мансурович – 1983 йил, ЎзЛиДеП, ЎзЛиДеП Ўзбекистон тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, Ўзбекистон тумани, ЎзЛиДеП.
Эслатиб ўтамиз, туман Кенгашидаги бўшаб қолган ўрин учун сайлов 27 март (якшанба) куни “8-Ғафур Ғулом” сайлов округи бўйича ўтказилади.