Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ ва БОЛА ПУЛИ ҲАҚИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

×

 2022-03-15 21:15:33    139

PDF yuklash
Chop etish


БИР НАФАР УЧ ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БОЛА УЧУН БОЛА ПУЛИ ҚАНЧА БЕРИЛАДИ?

САВОЛ: Мени бир нафар тўртярим ёшлик фарзандим бор. Маҳаллага болалар нафақаси учун ариза берганман. Агар хужжатларим тўғри келса бизга қанча бола пули берилади ?

ЖАВОБ: Президентнинг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сон “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, 
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун, 250 000 сўм моддий ёрдам тўлови берилади. Агар фарзанд бир нафар ва 3 ёшга тўлмаган бўлса унда 325 000 сўм берилади.

МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

САВОЛ: Бизни оилавий шароитимиз яхши эмас. Шунга маҳалладан моддий ёрдам нафақасини олишимиз мумкинми. Моддий ёрдам кимларга берилади?

ЖАВОБ: Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

- Моддий ёрдам олиш учун оиланинг ойлик жами даромади киши бошига 498 минг сўмдан ошмаслиги керак.

- Хозирги кундаги моддий ёрдамнинг аниқ миқдори бир ойга 380 000 сўм.     

Ж.Мелибоев 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи