Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Энди алимент масаласи бўйича давлат ижрочиси билан онлайн боғланиш мумкин!

×

 2022-03-15 21:00:17    69

PDF yuklash
Chop etish


Telegram тармоғидаги @MibuzBot канали орқали алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ишлари бўйича қарздор ва ундирувчилар ҳамда Мажбури ижро бюроси давлат ижрочилари  ўртасида онлайн тезкор алоқа хизмати яратилди.

 
Эндиликда сиз исталган вақтда ва жойда бўла туриб, номингизда алимент билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, мавжуд ижро ҳужжати юзасидан маълумот олиш имкониятига эгасиз. Сиз бунинг учун, Telegram тармоғи орқали электрон почта белгиси @MibuzBot каналидан фойдаланишингиз мумкин. 

Бу қандай амалга оширилади? Сиз аввало ушбу бот каналга кириб, старт тугмасини босасиз экранда келтирилган хизматлардан бирини танлайсиз. Ижро ҳужжатлари бўлими орқали сиз ўзингизга тегишли бўлган алимент ва бошқа ижро ҳужжатлари юзасидан маълумот олишингиз мумкин. 

Аниқроқ айтганда Сизнинг ижро иш рақамингиз, уни юборган орган, Бюрога келиб тушган сана ҳамда ижро ҳужжати мазмуни, шунингдек, қарздорлик сўммаси ва давлат ижрочиси ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин. Агар номингизда алимент ундирувларидан бошқа ижро ҳужжатлари мавжуд бўлса, улар ҳам экранда дарҳол пайдо бўлади ва сиз истасангиз шу жойнинг ўзидан тўловни амалга ошириш имкониятига ҳам эгасиз. Шунингдек, алимент бўйича тезкор алоқа бўлими орқали сиз давлат ижрочисига тўғридан-тўғри ўз ижро ишингиз юзасидан савол йўллашингиз мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, эндиликда Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари вақт сарфлаб бормасдан, давлат ижрочиси билан тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйинг ҳамда тезкорликда саволларингизга жавоб олишингиз мумкин!