Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабулда йўлланган мурожаат асосида “Қўрғонча” маҳалласидаги 1 км.дан зиёд ички йўлларни таъмирлаш ишлари жадаллашди

×

 2022-03-14 20:30:46    49

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 4 март куни 1-сектор раҳбари, туман ҳокими иштирокида “Қўрғонча” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси томонидан бир қатор масалалар кўтарилган эди. 

Ана шундай масалаларнинг бири сифатида фуқаролар маҳалланинг ички йўлларини шағаллаштириш, хусусан бунда зарурий техника воситалари билан таъминлашда амалий кўмак сўраган эди.

Мурожаатнинг ечимини ҳал этиш мақсадида туман ҳокимлиги кўмаги билан махсус техника кучлари жалб этилиб, айни кунларда маҳалла аҳлининг ўзаро бирдамлиги ҳамда ҳокимлик кўмаги билан “Фаровон” кўчасининг 1 км.дан зиёд қисми таъмирланмоқда.

Шунингдек, қабул давомида билдирилган бошқа мурожаатлар ҳам тегишли тартибда ҳал этилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги