Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида жорий йилнинг январ-феврал ойларида кам даромадли ва “Аёллар дафтари”га киритилган 17 нафар фуқаролар хонадонларида субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилди
2022-03-14 16:26:23 168
Ўзбекистон тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг ўтган 2 ойи давомида кам даромадли, ишсиз ҳамда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 17 нафар фуқароларнинг хонадонларида бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди.
Ушбу танланган хонадонлар, ишсиз бўлган аҳоли вакилларини бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар, ҳудудлардаги “маҳаллабай” ўрганишлардан келиб чиқиб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида амалга оширилди.
Шунингдек, бандликка кўмаклашиш марказига кўра 2 нафар эҳтиёжманд аёллар хонадонларидаги томорқаларни суғориш учун субсидия асосида сув насослари ҳам олиб берилган.
Ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги