Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шеърият бўстони
2022-03-13 00:58:56 138
ОНАМГА
Маҳшаргоҳда қиблагоҳим,
Онажоним жаннатгоҳим.
Юзингизда нур тафти,
Кафтингизда дуо бахти.
Соғинчим осмон каби,
Садосиз қалбим тахти.
Онажоним жаннатгоҳим,
Ёлғиз сиз суҳбатдошим.
Жонингиздан жон бериб,
Не азоблар кўргансиз,
Ортимда қолгин болам деб,
Ўзингиздан кечгансиз.
Ором нима билмайин,
Тинмай меҳнат қилгансиз.
Мени бахтли бўлсин деб,
Доим дуо қилгансиз.
Дуоларингиз бўлди ижобат,
Энди йўқсиз олдимда рост.
Жуда алам қиляпди,
Сизни кўргим келяпди.
Сизни соғиниш менга,
Айланган хаста дардга.
Давосидир кўз ёшим,
Кўникишдир тақдирим.
Қийин экан бу савдо,
Ёш бошимга оғир жудо.
Узоққа қолди дийдор,
Охиратда қиёматга.
Сўзим кўп айтар сизга,
Бергансиз роҳат менга.
Аллоҳимдан сўрайман,
Бергин отамга жаннат,
Бергин онамга жаннат.
Аёл ёҳуд 40 жон
Қовурғадан яралгансан,
Аллоҳнинг неьматисан.
Сабрлисан бардошли,
Ибодатли ҳаёли.
Пешонанга ёзиб қўйган,
Қисмат бўлмиш тақдиринг.
Қийналмасин бандам деб,
Берган Аллоҳ 40 та жон.
Эринг кўнглин олиб сен,
Ширин таом қилиб сен.
Жонингдан хам кечиб сен,
Тўлғоқ, дардни кўрган сен.
Уйламайсан ўзингни,
Хали жоним 40 та деб.
Излайсан боланг бахти,
Ниятинг унинг тахти.
Уй қиласан болам деб,
Тўй қиласан болам деб.
Умринг қанча билмайсан,
Тўхтамайсан тинмайсан.
40 та жонга дам бергин,
Меъёри бор ҳар ишни.
Олсин ором озгина,
Куч йиғарсан кўпгина.
Юкинг оғир елкангда,
Асра энди бу жонни.
Омонатсан Аллоҳга
Хисоблар қиёматда.
40 жонингни санайди,
Ҳар бири кирар тилга.
Роббим бергин менга деб,
Жаннатдан жой сўрайди.
Фазилатхон Рахимова
Ўзбекистон тумани