Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2022-03-12 22:51:23 139
Бугун блогер Нигора Алимова ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида “Ўзбекистон тумани Қудашобод қишлоғида яшовчи Нафиса Тўхтасинованинг мурожаатига асосан, унинг (Н.Тўхтасинованинг) жияни Шохрухмардон Бойқўзиев жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаб чиққанлиги, автомашиналарнинг ўриндиқ ва таглик ғилофларини тикишдан бохабарлиги ҳамда шунинг учун унга туман ҳокимлиги томонидан 2 та тикув машинаси тақдим этишда амалий ёрдам берилишини” сўрайди.
Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур оилага аввал ҳам айни бошқа масалада амалий кўрсатилиши ҳақида блогер Нигора Алимова туман ҳокимлигига маълум қилганда, тегишли чоралар белгиланиб, мурожаат ижобий қаноатлантирилган эди.
Яъни 2021 йил май ойида айни Шохрухмардон Бойқўзиев маҳаллада Я.М. билан ўзаро жанжаллашиб, Я.М.га тан жароҳати етказади. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли тартибда иш очилиб, фуқаро Ш.Бойқўзиев маъмурий тартибда эҳтиёт чораси сифатида суд ишигача ушлаб турилган.
Ярашув институтига асосан ҳар икки томон ўзаро ярашиши, яъни жабрланувчи ўзига етказилган зарарни айбдор томонидан қопланса, ўз даъвосини қайтариб олиши маълум бўлган. Мазкур зарар жабрланувчилар томонидан 3 (уч) миллион сўм дея баҳоланган ва Ш.Бойқўзиевлар оиласи ушбу маблағни жабрланувчи томонга етказиб бериши лозим бўлган. Шунда Ш.Бойқўзиевлар оиласи ушбу маблағни ҳам тўлай олмаслиги, ушбу масалани ҳал этишда туман ҳокимлиги кўмак кўрсатишини сўраб, блогер Нигора Алимовага мурожаат қилади. Ўз ўрнида блогер Нигора Алимова 2021 йил сентябр ойида айни ушбу масалада Ш.Бойқўзиев ва унинг оиласига амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман ҳокимлигига чиқади.
Мазкур мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги мутасаддилари 2021 йил сентябр ойида Ш.Бойқўзиев хонадонида бўлиб, барча масалалар батафсил ўрганилади. Ш.Бойқўзиевнинг ҳали ёшлиги инобатга олиниб, уни қўллаб-қувватлаш учун, бевосита ҳокимлик ёрдамида Ш.Бойқўзиев фойдасига давлат божисиз адвокат ёлланади. Туман ҳокимлиги кўмагида 3 (уч) миллион сўм маблағ тайинланиб, Ш.Бойқўзиев оиласига етказиб берилади ҳамда Ш.Бойқўзиев суд қарори билан озодликка чиқарилади.
Эндиликда, юқорида таъкидланганидек блогер Нигора Алимованинг айни бугунги видеомурожаати бўйича фуқаро Ш.Бойқўзиевнинг яқин қариндоши Нафиса Тўхтасинова жиянига субсидия асосида 2 та тикув машинаси берилишини сўраб мурожаат қилмоқда. Фуқаро Ш.Бойқўзиев билан боғлиқ бўлган навбатдаги мурожаат ҳам ҳокимлик томонидан тегишли тартибда батафсил ўрганиб чиқилди.
Дарҳақиқат, фуқаро Ш.Бойқўзиев ўзининг автомашиналар ғилофларини тикишдан бохабар эканлигини, ҳозирда ишсизлиги, шунинг учун унга давлат томонидан тикув машинаси субсидия асосида берилишини сўраб маҳалладаги ёшлар етакчисига мурожаат қилади. Ўз ўрнида ёшлар етакчиси ушбу масалани ҳал этилиши учун Ш.Бойқўзиевга тегишли тартибда 3 ойлик қайта касбга ўқитиш курсини тамомлаб, касбий малакага эга бўлишини, бу хақда сертификат олгач, албатта мурожаати ижобий қаноатлантирилишини маълум қилади. Фуқаро Ш.Бойқўзиев ижтимоий кўмакка муҳтожлиги сабабли жорий йилнинг 5 март куни тўлдирилган сўровнома асосида “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ҳамда 3 ойлик қайта касбга ўқитиш курсини тамомлагандан сўнг субсидия асосида тикув машинаси олиш тўғрисидаги навбатдаги мурожаати қаноатлантирилиши белгиланди. Фуқаро Ш.Бойқўзиевнинг касбга қайта ўқитиш курси 14 март, душанба куни касб-ҳунарга ўқитиш марказида бошланади ва бу ҳақда унинг ўзига маълум қилинган.