Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коррупцияга йўл қўйиш оқибатлари

×

 2022-03-11 01:15:31    70

PDF yuklash
Chop etish


Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий- ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Шунга қарамасдан ушбу иллатдан қутилмаган ва иллат ботқоғига ботаётган кимсалар ҳамон учрамоқда.

Жумладан, Э.А. алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Ш.Қ.га таниши М.Х.ни туман тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига тиббиёт бирлашмаси бошлиғи орқали ишга киритиб қўйишини айтиб алдаб, уни ишончига кириб, пора беришга далолат қилиб, 2021 йил 7 октябрь куни 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.Ушбу холат юзасидан жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан 24 февраль куни жиноят иши кўрилиб, суд мажлисида судланувчи Э.Анинг кўрсатувлари тингланиб, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми, 28,211-моддаси 1-қисми билан малакаланиб, Э.А суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор ва пушаймон бўлсада унга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди.

Шу каби яна бир мисол, Ш.А. алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Н.Қ.га 1.000 АҚШ доллари эвазига туман тиббиёт бирлашмасига тиббиёт бирлашмаси раҳбари орқали ишга олиб қўйишини айтиб, алдаб, уни ишончига кириб, пора беришга далолат қилиб, 2020 йил 05 август куни хизмат хонасида келишилган пуллардан 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган. Ш.Ага нисбатан жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан жиноят иши кўрилиб, Ш.Анинг коррупцион ҳаракатлари учун ҳукм ўқилди. Суднинг қора курсида ўтириб, элу-юрт, ҳамкасблар ва оила аъзолари орасида юзи ерга қараган Ш.А афсуски қилмишини кеч англаб етди. Суд томонидан унга нисбатан тегишли жазо тайинланиб қонун устуворлиги таъминланди.

Тўғри, ҳаётда турли ҳолатлар ва ҳаракатларга дуч келамиз. Баъзида кўз ўнгимизда қонунлар бузилади, инсон ҳуқуқи, қадр-қиммати поймол этилади. Бундай вазиятларда чорасизликдан одамнинг боши гангиб қолади. Лекин, унутмайлик, халқимизда “Касални даволагандан кўра унинг олдини олган афзалдир” деган нақл мавжуд. Жамиятимиздаги ҳар қандай жараёнга лоқайд муносабатда бўлмаслик барчамизнинг устувор бурчимиздир. Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз даркор. Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган   бўлмоғи мақсадга мувофиқдир.

 

Ш.Мирзакиров 

жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси