Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пухта тайёргарлик – мўл ҳосил гарови

×

 2022-03-10 23:51:08    73

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги фермер хўжаликлари дала майдонларида 2022 йил ҳосили учун барака уруғлари-чигит экишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудларда бўлиб, мавсумни сифатли ташкил этиш борасидаги агротехник тадбирлар билан танишиб бормоқда. 

Хусусан, бугун ҳам “Каримжон Эргашев” ҳамда “Тўлқин дарё тошқин” фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлган туман раҳбари миришкор деҳқонларнинг юмушларини кўздан кечирди.

“Каримжон Эргашев” фермер хўжалигида жорий йил ҳосили учун 51 гектар ер майдонида пахта экиш кўзда тутилган. Шу мақсадда бугун хўжаликда ерларни экишга тайёрлаш, пушта олиш ишлари авжида. Хўжаликнинг 58,7 га. ер майдонида буғдой ҳам ривожланмоқда.

“Тўлқин дарё тошқин” фермер хўжалигида ҳам “деҳқон қаноти”-унумли техникалар ёрдамида ушбу ишлар маромига етказилиб бажарилмоқда. 

- Чигитни ерга қадашдан олдин, гектарига 200 кг. аммофос ва 50 киллограмдан карбамид ўғитларини солиб ер тайёрлаб кетяпмиз. Самарали усул, ижобий натижасини ўтган йилги ҳосилда ҳам кўрганмиз. 42 центердан пахта тортиб етиштирганмиз, бултур. Пахта сотишни ўзидан, барча харажатлардан ташқари, 200 млн. сўм даромад олганмиз. Буғдой мавсумидан кейин эса, “Нью Холланд” юқори унумли ҳайдов тракторини ҳам сотиб олганмиз, дейди хўжалик раҳбари Бахтиёржон Ўрмонов. 

“Барча ҳалол меҳнат, пешона тери ортида, аввало фермернинг манфаатдорлиги, элу-юрт дастурхонининг тўкинлиги турибди. Мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда даладаги ишларни ўз вақтида маромига етказиб бажариш, мавжуд сув, минерал ва маҳаллий ўғитлардан унумли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга”, дея таъкидлади туман ҳокими фермер ва масъуллар билан суҳбатда.

Хўжаликларда дала маданиятини юксалтириш, ғалла майдонларини озиқлантириш, чигит экишга пухта тайёрлаш, дала четларига тут кўчатларини экиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумда соз ишлашини таъминлаш каби зарурий агротехник тадбирларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги