Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига барча қулайликлар яратилади

×

 2022-03-08 01:52:47    85

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги мавжуд 75 та маҳаллаларда фаолият юритаётган маҳалланинг янги ислоҳотчилари - ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ўзларига белгиланган вазифаларни амалга оширмоқдалар. 

Хусусан, маҳаллаларда ўтказилган хатловлар, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳамкор мутасаддилар билан уларнинг ечимини топиш, ёшлар билан ишлаш борасида бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

Туман сектор раҳбарлари, тегишли муассаса ва органлар вакиллари иштирокида туман ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда ана шу вазифалар ижроси самарадорлиги юзасидан сўз борди.  

Учрашув аввалида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси лавозимида фаолият олиб бораётган хотин-қизларни 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этиб, уларга байрам совғаларини топширди.  

Шунингдек, 75 та маҳаллада шу йўналишлардаги фаолиятларни самарали ташкил этиш мақсадида янги замонавий компьютер жамланмалари ўз эгаларига топширилди. 

Келгусида маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим йўналиш ва вазифалар ҳам учрашув давомида келишиб олинди. 

Маълумот ўрнида, яқин муддатларда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шароитларни таъминлаш мақсадида яна 75 та ана шундай компьютерлар етказиб берилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги