Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 180 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Инсон қадри барча нарсадан улуғ: Мурувват уйида байрам шодиёналари кўтаринки руҳда давом этмоқда

×

 2022-03-07 23:19:16    75

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан байрам тадбирлари давом этмоқда.

Байрам муносабати билан, бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, масъуллар ушбу масканга навбатдаги ташрифини амалга ошириб меҳр ва мурувватга ташна қалб эгаларига қувонч улашилди.

Таъкидлаш жоизки, бу маскандагилар бошқалардан нафақат саломатлик жиҳатидан, балки меҳр-мурувватга ташналиклари билан ҳам ажралиб туради. Уларнинг баъзилари ногиронлиги бўлган, жисмонан ўзгалар кўмагига муҳтож аёллардир.

Тадбир аввалида сўз олган туман раҳбари юртимизда инсон қадри юксаклиги, ҳеч ким давлатимизнинг ғамхўрлигидан четда қолмаслигини яна бир бор таъкидлади. Муассасада яшовчилар ва тиббиёт ходимларини байрам билан қутлаб, беморларга шифо тилади. 

Мурувват уйида истиқомат қилувчи аёллар ҳамда тиббиёт ходимларига байрам совғалари билан бир қаторда, баҳорнинг тансиқ таомлари ва гуллар тақдим этилди.

Тадбир хотин-қизлар учун намойиш этилган концерт дастури билан давом этди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги