Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 198 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четдан эмас: Қудаш “Мурувват” уйида байрам шукуҳи

×

 2022-03-07 09:48:58    77

PDF yuklash
Chop etish


8 март–Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида байрам тадбири ташкилланди. 

Унда Фарғона вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева ҳамда туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камоловалар иштирок этиб, меҳрга ташна қалбларга байрам кайфияти улашилди.

Муассасада даволанаётган 360 нафар бемор аёллар доимо Президентимиз, давлатимизнинг меҳр ва эътибори оғушида эканлиги яна бир бор таъкидланди. 

Меҳмонлар масканда яшовчилар ҳамда уларнинг меҳрибон қаровчиларини байрам билан самимий қутлаб, вилоят ва туман ҳокимликлари, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг байрам совғалари ҳамда нафис гулларини топширишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги