Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Биз оилаларни ажрашишига қаршимиз
2022-03-05 11:19:32 127
Бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими, туман прокуратураси, маҳалла, меҳнат бўлими ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги 23-сонли Мусиқа мактабида оилавий ажримларни олдини олиш, оилаларни тиклаш, алимент тўловларини ундириш, пластик карта маълумотларини тарқатиш, қарздорларни ишга жойлаш юзасидан кенгайтирилган тадбир ўтказилди.
Тадбирда 120 га яқин никоҳдан ажрашган ва ажрим ёқасида турган эр-хотинлар иштирок этди, 12 нафар оилалар яраштирилди, 9 та ижро хужжатлари бўйича 24.3 млн. сўм алимент пуллари ундирилди.
Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 12 та ташкилот ва муассасалар 104 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди ва 13 нафар алимент қарздорлар ишга жойлаштирилиб, алимент ундируви қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.
Тадбирда ундирувчиларга 24 та банк пластик карталари тарқатилди. Тадбирлар давом эттирилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими