Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нафосат айёми яқин: туман ҳокими биринчилардан бўлиб Ободонлаштириш бошқармаси ходималарига эҳтиром кўрсатди

×

 2022-03-05 01:54:52    64

PDF yuklash
Chop etish


Баҳорнинг ташрифи бири биридан гўзал байрамлар билан бошланади. 

Яшариш фаслининг ана шундай ажойиб бир айёми борки, унда вафо-садоқат тимсоли бўлиб келган гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз янада улуғланади.




8 март-халқаро хотин-қизлар куни арафасида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида туман Ободонлаштириш бошқармаси ходималари билан учрашиб, уларга эҳтиром кўрсатди. 

Туман раҳбари бошқарманинг лобар хотин-қизлари, мунис опа-сингиллар билан самимий суҳбатларда гўзаллик айёми арафасида уларни биринчилардан бўлиб қутлашни аҳд қилганини маълум қилди. 




Барча ходималарни ҳар қанча эъзоз ва эҳтиромга лойиқ эканлиги, ободлик, саришталик борасидаги уларнинг ҳалол ва заҳматли меҳнатларининг қадри баланд эканлиги яна бир бор таъкидланди. 

Аёлларга энг самимий ва эзгу тилаклар билдирилиб, гуллар ва байрам совғалари тортиқ қилинди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги