Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 173 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул: мурожаатлар ечимига хизмат қилиб

×

 2022-03-05 00:51:27    71

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Қўрғонча” маҳалласида фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказди.

Тумандаги Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этган сайёр қабулда 34 нафар аҳоли вакилларининг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг мазмунидан келиб чиқиб уларни ҳал этиш чоралари белгиланди. Бартараф этиш учун вақт ва маблағ зарур бўлган муаммолар тегишли идораларга топширилиб, аниқ вазифа ва муддат белгиланди, ижроси эса назоратга олинди.

Яқин муддатларда қишлоқ инфратузилмасини яхшилашга қаратилган маҳалладаги зовурни кавлаш, янги электр трансформатори ва зарурий таянч устунларини ўрнатиш, “Фаровон” кўчасини шағаллаштириш каби тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги