Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасида Яйпанда бўлиб ўтган Фарғона дербиси “Нефтчи”нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди
2022-03-02 23:36:59 142
Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув билан янги футбол мавсуми кўтаринки руҳда старт олди.
Учрашув аввалида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоятимизнинг икки донгдор клуби – Ўзбек футболининг илк футбол жамоаси “Қўқон-1912” ҳамда Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони, уч йиллик танаффусдан кейин Суперлигага қайтган “Нефтчи” жамоаларига янги мавсумда омад тилади.
Муросасиз курашларга бой бўлган ўйин “Нефтчи”нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди: 1-0. Ўйин тақдирини 89-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг пенальтидан киритган голи ҳал қилди.