Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида нуронийлар ва ёшлар вакиллари иштирокида велосайр ташкил этилди

×

 2022-03-02 23:31:44    66

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида соғлом турмуш тарзига риоя этиш борасидаги оммавий тадбирларни ўтказиш анъанага айланган.

Бугун туманнинг бир гуруҳ пиру-бадавлат отахонлари, ёшлар вакиллари ва спорт ихлосмандлари иштирокида ташкил этилган “Маҳаллада велосайр” соғломлаштириш лойиҳаси ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир.

Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ташаббуси билан ўтказилган тадбирда иштирокчилар Яйпан шаҳар марказидан Кичик Оқмачит қишлоғигача бўлган 4 км. масофани велосипедда босиб ўтдилар. 

Якунда соғломлаштириш тадбирининг фаол иштирокчиларига ташкилотчиларнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

Маҳалладаги ёшлар етакчилари ҳамда ҳамкор ташкилотчиларнинг фаоллигида ўтказилган ушбу лойиҳа келгусида ҳам туманнинг барча ҳудудлари бўйлаб яна давом этиши белгиланган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги