Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 90 ўринли янги боғча биноси фойдаланишга топширилди
2022-03-02 17:01:26 149
Бугун Ўзбекистон туманидаги 12-давлат мактабгача таълим ташкилотининг 90 ўринли янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкилланган тантанали тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдузхон Ходжаева, секторлар раҳбарлари, вилоят ва туман мактабгача таълим тизими масъуллари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон туманида мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш, мавжуд боғчаларда қўшимча бинолар қуриш ва бу орқали мактабгача таълимга болалар қамровини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
“Даҳанақақир” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 12-давлат мактабгача таълим ташкилотида шу кунга қадар 11 та гуруҳда 282 нафар бола таълим ва тарбия олаётган эди.
Қўшимча замонавий бино қурилиши натижасида яна 3 та гуруҳда 90 нафар болани мактабгача таълимга қамраб олиш имконияти яратилди.
Бунинг учун вилоят маҳаллий бюджетидан 525 миллион сўм маблағ сарфланиб, кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинди.
Яна бир муҳим жиҳати, мазкур янги бинонинг фойдаланишга топширилиши натижасида шу ҳудуднинг 10 нафар аҳолиси ушбу муассасада ўзларининг янги иш ўринларига эга бўлишди.
Меҳмонлар замонавий бино ва унда жажжи кичкинтойлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Тадбир доирасида МТТ учун туман ҳокимлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг байрам совғалари топширилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги