Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Қайнарбулоқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси аҳоли бандлигини таъминлашда кўмаклашмоқда
2022-03-01 15:16:15 136
Ўзбекистон туманининг “Қайнарбулоқ” маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчисининг бевосита ташаббуси ва кўмаги билан шу кунгача маҳалладаги 7 нафар ишсиз аёллар тикув машинасига эга бўлиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
Белгиланган тартибдаги тавсия асосида ушбу хотин-қизларнинг хонадонларига тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари асосидаги замонавий тикув машиналари етказиб келинди.
“Ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш бўйича режа ва мақсадларим аниқ. Ҳамкор масъуллар билан ишни сусайтирмасликка аҳд қилганмиз. Шу кунларда яна бир эҳтиёжманд фуқаромизнинг хонадонида иссиқхона ташкил этишга тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, ташкилий ишларга киришганман. Яна бир тадбиркоримиз билан эса маҳаллада “Ақлли бекат” лойиҳасини амалга оширмоқчимиз”, дейди ҳоким ёрдамчиси Муслимбек Йигиталиев.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги