Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистонга Эрондан илиқ ҳаво массаси кириб келди

×

 2022-02-26 09:56:14    147

PDF yuklash
Chop etish


Ўзгидромет ахборот хизмати хабар беришича, Қиш фаслининг охириги кунларида Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кучайиши ҳисобига Ўзбекистонда қиш фаслига ҳос бўлмаган жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 17-22° илиқгача, жанубда 23-25° илиқгача кўтарилади, бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 8-10° га юқоридир.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий ҳудудларга 27 февраль куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Якшанба куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади.

28 февралда республиканинг барча ҳудудларини нам ҳаво массаси қамраб олади, республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

25-28 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.