Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-02-25 21:49:27    61

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Шерзоджон Юлдашев олиб борди.

Сессия ишида Ўзбекистон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 2021 йилнинг тўртинчи чорагида келиб тушган мурожаатлар таҳлили; 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 2021 йил давомидаги иш фаолияти юзасидан ҳисоботи;

Туман Халқ таълими бўлими томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;

Тумандаги 28 ҳамда 72-умумий ўрта таълим мактаблари директорлари лавозимига номзодларнинг умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича дастури билан танишиш ва номзодларга тавсия бериш;

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтаришди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги