Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади
2022-02-25 16:49:13 113
Ташки ишлар вазирлиги расмий вакили мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси баёнотини эълон қилди.
Польшанинг тегишли идоралари Ўзбекистон фуқароларига Польша давлат чегарасини визасиз кесиб ўтиши учун розилик берди.
Бунда:
Ўзбекистон фуқаролари ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ёки бошқа зарур ҳужжатларни олиб келишлари керак;
Львов шаҳрига келган фуқаролар ўзбек диаспораси вакили Садиев Маъруф (+380 96 102 10 95) билан боғланиб, рўйхатга киритиш учун ўзи ҳақида маълумот беришлари лозим;
Чегарани кесиб ўтиш фақат марказлаштирилган тартибда автобусларда Ўзбекистоннинг Украина ва Польшадаги элчихоналари вакиллари ҳамроҳлигида амалга оширилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Польшага мустақил боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларида чегарада муаммолар пайдо бўлиши мумкин.
Эвакуация қилинадиганлар рўйхатини шакллантиришда аёллар, болалар, қариялар ва талабаларга устуворлик берилади.
Элчихона Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз эвакуация қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.