Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲАРБИЙЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ?

×

 2022-02-25 07:59:57    148

PDF yuklash
Chop etish


САВОЛ: Турмуш ўртоғим ИИБ да ишлайди. Бизни фарзандларимизга маҳалладан бола пули бериладими ?

ЖАВОБ: Ҳукуматнинг 654-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 4-бобида оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашни рад этиш асослари келтирилган бўлиб, унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда моддий ёрдам ва болалар нафақаси тайинлаш рад этилиши кўрсатилган.

Юқоридаги асосга кўра, болалар нафақасини олиш учун маҳаллага ариза берган тақдирингизда хам Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан фарзандларингизга болалар нафақаси тайинлаш рад этилади.

А.Эргашев

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ўзбекистон тумани бўлими бошлиғи в.б