Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мева-сабзавот кластери экспорт ҳажмини оширади

×

 2022-02-24 22:23:45    135

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида боғдорчилик кенг ривожланган соҳалардан бири. Айниқса, бу борада катта тажриба мактабига эга Ўқчи қишлоғида етиштирилаётган мева-сабзавотлар нафақат ички бозорга, балки кўплаб чет давлатларга экспорт қилиниб келинади.

Бугун Ўзбекистон тумани сектор раҳбарлари ўқчилик миришкор боғбонлар билан учрашди.

Учрашувда давлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматимизнинг мева-сабзавотчилик кластерларининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда ривожлантиришга оид қарор ва дастурлари мазмун-моҳияти боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари вакилларига яна бир бор батафсил етказилди. 

Бу борада туманда ташкил этилган мева-сабзавотчилик кластерининг фаолияти, кластер ва маҳсулот етиштирувчининг ўзаро манфаатли ва ҳуқуқий муносабатлари, улар ўртасида тузиладиган қонуний шартномалар асосида амалга ошириладиган барча амалий тадбирлар муҳокама қилинди.

Мутасаддилар томонидан туманда мева-сабзавотчилик борасида ўзига хос мактабларни ривожлантириш чоралари, кластерлар томонидан қўлланиладиган замонавий ёндашувлар, маҳсулот етиштирувчиларнинг кафолатланган манфаатлари ҳақида ҳам тўлиқ маълумотлар берилди.

Учрашув иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларига соҳа мутахассислари томонидан етарли жавоблар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги