Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг сайёр қабулида билдирилган мурожаат асосида “Пасткиқўриқ” маҳалласига ичимлик сув тармоғи тортилмоқда

×

 2022-02-23 23:44:28    136

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Пасткиқўриқ” маҳалласининг маълум ҳудудларида ичимлик суви қудуқлари бўлсада, уларнинг баъзилари тармоқ орқали кўчалар ва аҳоли хонадонларига етиб бормаган эди.

Ўтган ҳафтада туман ҳокимининг маҳаллада ўтказган сайёр қабулида ушбу масалада амалий ёрдам сўраган ҳудуд аҳлининг илтимослари ижроси узоққа чўзилмади.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида маҳаллага янги ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари бошланди.

Хусусан, айни кунларда Махмуд Яйфоний кўчасида 300 метр тармоқ тортиш ишлари бажарилаётган бўлиб, яна 400 метр ана шундай тармоқ ётқизиш маҳалла ўрамининг Ором кўчасида давом этиши белгиланган. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун маҳаллада бўлиб, белгиланган вазифалар ижроси билан танишди. Маҳалла аҳли, нуронийлари билан суҳбатлашиб, уларнинг кайфияти билан қизиқди. Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига қулайлик яратишга қаратилган ана шундай эзгу тадбирлар келгусида ҳам давом этиши таъкидланди. Соҳа мутахассисларига эса иш жараёнларини ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги