Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофорлар ўрнатилмоқда
2022-02-22 23:56:51 169
Ўзбекистон туманидаги аҳоли гавжум жойлари, асосан мактаблар яқинига қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофорлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Аҳоли вакиллари, мактаблар жамоалари ҳамда ота-оналар томонидан туман ҳокимлигига билдирилаётган мурожаатлар ёки бевосита туман ҳокимининг ҳудудлардаги сайёр қабулларида ҳам ана шу масалалар кўтарилган эди.
Шу мазмундаги мурожаатлар ижросини таъминлаш, йўл ёқасида жойлашган мактаблар яқинида ўқувчиларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида, ҳокимлик томонидан зарурий чоралар белгиланди.
Натижада, туманга етказиб келинган дастлабки “ақлли светофор”лар бугун “Пасткиқўриқ” маҳалласида жойлашган 22-умумтаълим мактаби олдига ҳамда “Оқтепа” маҳалласидаги 24-умумтаълим мактабига олиб борувчи А.Навоий кўчасига ўрнатилди.
Замонавий кўчма светофорларнинг ўрнатилиш жараёнлари билан танишган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев маҳалла аҳли, мактаблар масъуллари, йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари билан суҳбатлашди. Бу саъйи ҳаракатларнинг барчаси ўқувчи ёшларнинг йўллардаги хавфсизлиги, уларнинг эсон-омон таълим даргоҳига ва уйига етиб боришини таъминлашга қаратилганлиги таъкидланди.
Қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофорларни ўрнатиш ишлари энг зарурати билан туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилиши кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида, мазкур қурилма лойиҳаси Фарғона политехника институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, вилоятдаги “Олтиариқ-инновация” корхонаси мутахассислари томонидан тайёрланмоқда. Синовдан ўтказилган ушбу кўчма светофор ижобий самара бериб, унинг энергия тежамкорлиги, исталган ерга ўрнатиш имконияти мавжудлиги мутасаддилар томонидан маъқулланган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги