Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида оммавий юриш марафони ўтказилди

×

 2022-02-22 18:07:00    69

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш бўйича навбатдаги марафон ташкилланди.

Унда туман сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Миллий гвардия ходимлари, ҳарбийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлардан иборат жами 1000 нафардан зиёд кўнгиллилар қатнашди.

Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса, кексалар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган спорт тадбирида белгиланган масофани “Ўзбекистон” ўйингоҳи бўйлаб пиёда босиб ўтган тадбир иштирокчилари, оммавий тарзда бадантарбия машқларини ҳам бажардилар. 

Марафон доирасида ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий-ватанпарварлик чиқишлари ўтказилди. Ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкилланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги