Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Оқмачит” маҳалласида хотира турнири ўтказилмоқда

×

 2022-02-22 14:26:25    57

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг “Оқмачит” маҳалласида, шу ҳудудда истиқомат қилувчи Хабибуллаевлар оиласи, МФЙ фаоллари ва ёшлар етакчиси ташаббуси билан ёшлар ўртасида футбол бўйича Хотира турнири ўтказилмоқда.

Асосан маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар уч кун аввал бошланган турнирда қизғина ва муросасиз баҳсларга киришган.

Мусобақани кузатиш учун маҳаллага ташриф буюрган Республика Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари Сарвар Мамаюсупов, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари маҳалла аҳли вакиллари, нуронийлар билан дилдан суҳбат қурдилар. 

Турнир ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларга Миллий гвардия ҳамда туман ҳокимлигининг ташаккурнома, эсдалик совғалари топширилиб, ёшларга омад тиланди. 

Хотира турнири давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги