Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Прокурор ва ёшлар” учрашуви

×

 2022-02-18 18:30:01    70

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани прокурори Музаффар Абдурахмановнинг ташаббуси билан туман 2-сектор ҳудудида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшлар ва мактаб битирувчилари иштирокида ноанъанавий тарзда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Дастлаб, тадбир доирасида ёшлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 6 нафар ёшларнинг меҳнат бандлиги таъминланди ҳамда 35 нафарига ишга жойлашишда тавсиялар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.     

Икки нафар ишсиз ёшларнинг қизиқишларини инобатга олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари ва қўшимча даромад олишлари учун субсидия асосида уларга инкубатор ускунаси топширилди.

Шундан сўнг, ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида билим малакаларини шакллантириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида туманда тадбиркорлик фаолиятида муайян ютуқ ва муваффақиятларга эришган тадбиркорлар иштирокида “Бизнес тренинг” ташкил этилиб, ёшларнинг соҳадаги билимлари оширилди ва уларга мотивация берилди.

Ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида туман прокурори томонидан бугунги кунда мамлакатимизда ва соҳада олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Ушбу куни ёшлар учун ҳунармандчилик ва бадиий китоблар кўргазмалари ҳамда ёш ижодкорларнинг мусиқий ва рақс чиқишлари ҳам намойиш этилди.

Фарғона вилояти прокуратураси