Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳалладаги сайёр қабул: халқ билан фаол ва очиқ мулоқот
2022-02-17 23:59:10 132
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Қайқуобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Унда қайқуободликлар билан биргаликда, туманнинг турли ҳудудларидан ўз муаммоли масалаларини ҳал этиш мақсадида келган 28 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди.
Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, банклар, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, ижтимоий соҳа, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мутасаддилари ҳозир бўлди.
Туман раҳбари фуқароларнинг ишга жойлашиш, уй-жой, ер ва бўш бино, банк кредити олиш, моддий ёрдам, соғликни тиклаш, ижтимоий ва коммунал соҳаларга оид мурожаатларини қабул қилди.
Сайёр қабулда ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Бажарилиши маълум муддат талаб қиладиган масалалар ажратиб олиниб, алоҳида назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги