Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 113 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қайқуободлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

×

 2022-02-17 23:27:46    123

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳамда тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Қайқуобод” маҳалласида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашув иштирокчилари томонидан ёшларга оид дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Ёшларнинг бўш вақти самарали тақсимланиб, улар турли йўналишларда банд бўлса, ўз-ўзидан жиноятга мойиллик ҳам камайиб бориши таъкидланди.

Ўтказилган учрашувда ҳудуд ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлар ва муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилиб жавоблар олишди. 

23 ёшли Мухиббуло Турғуналиев оқмачитлик устозининг қўлида 3 йил давомида автомобилларни таъмирлашнинг сир-асрорларини пухта ўзлаштирганлигини, эндиликда ўзи мустақил уста сифатида иш бошлашини билдирди. Бунинг учун банк кредити олишда амалий кўмак сўради. Ёш устанинг мурожаати юзасидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тегишли тавсия берадиган, тижорат банки эса кредит ажратилишига масъул ва яқиндан кўмакчи бўлишлиги қайд этилди.

Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир таклифлар инобатга олиниб, барча мурожаатлар тегишлигича масъулларга бириктирилиб, ижрога қаратилди.

Очиқ мулоқотдан сўнг туман раҳбари ёшларнинг лойиҳа ва режаларини бевосита жойига чиқиб ҳам ўрганди. Лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги