Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 220 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Шўрсув”да маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди

×

 2022-02-16 22:16:26    103

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани марказидан 14 чақирим масофада жойлашган кўп миллатли “Шўрсув” маҳалласида бугун кенг кўламли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди. 

Ҳудудда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, уларнинг натижадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшларни миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирларда юздан зиёд аҳоли вакиллари қамраб олинди.

Туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан кўтаринки руҳда ташкил этилган ўзига хос фестивалда кўплаб эзгу лойиҳалар амалга оширилди.

Айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботи, югуриш, шахмат-шашка каби спорт мусобақалари, катталар ўртасида миллий таомлар, мақом танловлари барчада илиқ таассуротлар қолдирди.

Маҳалла нуронийлари, фаоллари, турли соҳаларда узоқ йиллар меҳнат қилиб, бугун эл-юрт ардоғида кексалик гаштини сураётган кайвониларга иззат-икром кўрсатилди.

Ташкил этилган концерт дастури, туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Фестивал доирасида “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси асосида ҳудудга 50 тупдан зиёд мевали дарахт кўчатлари ҳам экилди.

Тадбирлар якунида унинг фаол иштирокчилари, ҳудуддаги ибратли оилалар, тадбиркорларга ташкилотчиларнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги