Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 75 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Қирқкетмон” ва “Олмазор” маҳаллалари ёшлари сектор раҳбари кубоги учун беллашдилар

×

 2022-02-15 23:56:47    80

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Қирқкетмон” ва “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланган мусобақада 18-32 ёшли уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат 18 та жамоа иштирок этди.

Жорий йилнинг 2 февралида бошланган ва қизғин баҳсларга бой ўтган спорт мусобақаларига бевосита 320 дан зиёд ёшлар қамраб олинган бўлса, уларни қўллаб-қувватлаб турган тенгдошларининг сони 1200 дан ошди.

Мусобақа 18 ёшни қаршилаган спортсеварлардан ташкил топган маҳалла жамоасининг мутлоқ ғолиблиги билан якунланиб, улар “3-сектор раҳбари кубоги”ни қўлга киритишди. Шунингдек, 1990 йилда ва 1995 йилда туғилган ёшлардан иборат жамоалари мос равишда 2- ва 3-ўринни қўлга киритишди.

Бугун ташкил этилган мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этган Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновлар барча секторлар ҳудудида ўтказилаётган бу каби спорт мусобақалари беш муҳим ташаббусни аҳоли ҳамда ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва маҳаллаларда спортни оммалаштиришга қаратилганини таъкидлади.

Ғолиб жамоалар, мусобақанинг фаол иштирокчилари ва ташкилотчиларига туман ҳокимлиги, 3-сектор ҳамда ҳомийларнинг диплом, ташаккурнома, эсдалик совғалари ҳамда чорва ҳайвонлари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги