Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида жорий йилда 2000 нафар эҳтиёжманд фуқароларга 15 сотихдан ер ижарага берилади

×

 2022-02-15 22:40:54    66

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги қарори билан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилиши белгиланган.

Қарорга мувофиқ захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш учун фуқароларга электрон танлов орқали ижарага бериш қайд этилган.

Давлатимиз раҳбарининг қарорида белгиланган вазифаларни Ўзбекистон туманида сифатли ва ўз муддатида бажариш юзасидан барча ташкилий ишлар, зарурий чоралар кўрилмоқда.

Бугун туманнинг “Жонобод” ва “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 26 нафар ишсиз, кам даромадли ҳамда “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилалар мазкур қарор асосида ўз ерларига эга бўлишди.

10 йил муддатга 15 сотихдан ижарага берилган ерларнинг тегишли кадастр ҳужжатлари ҳам шу ернинг ўзида ўз эгаларига топширилди.

Амалий семинар тарзида ташкил этилган ер бериш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маълумот ўрнида, “дафтар”ларга киритилган тумандаги ишсиз фуқаролар, эҳтиёжманд оилаларни иш билан таъминлаш мақсадида жорий йилда 300 гектар экин ер майдонларини 0,15 сотихдан 2000 та лотларга ажратиш белгиланган.

Белгиланган тартибда, деҳқончилик учун ер ажратиш тадбирлари туманда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги