Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзаро ҳамкорлик келажакда ўз самарасини беради

×

 2022-02-12 18:16:37    68

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни ва суд тизимига оид ислоҳотларни амалга ошириш суд идораларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур вазифани амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида вилоят ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳам муҳим рол ўйнайди.

Фарғона вилоят судининг фуқаролик судлов ҳайъатираиси ҳамда Фарғона вилоят ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи томонидан 2022 йил 1 февралда тасдиқланган меморондумнинг ҳудудлардаги ижросини таъминлаш ҳамда оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида 2022 йил 9 февраль куни Ўзбекистон туманида маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда семинар машғулоти ўтказилди.

Семинар машғулотларида Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси Э.Исмоиловлар оилавий ажримларни олдини олиш, низоли оилалар ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширишда биринчи навбатда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин қизлар бўйича маслахатчиларнинг роли жуда муҳим эканлигини таъкидлаб, оилавий низоларни олдини олиш учун амалга ошириши лозим бўлган чоралар ҳамда оилавий низоларнинг ўзига хос ҳуқуқий томонларини ва ҳозирда долзарб масалалардан бири бўлган коррупция масаласига эътибор қаратиб, коррупциянинг оқибатларини семинар иштирокчиларига етказдилар.

Семинар машғулотлари савол жавобларга бой ўтиб, туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин қизлар бўйича маслаҳатчилар ўз амалиётида дуч келадиган муаммоли ҳолатлар юзасидан саволлар беришди. Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси Э.Исмоиловлар муаммоли ҳолатлар юзасидан берилган саволлар бўйича асослантирилган жавоблар бердилар.

Семинар якунида “Чақалоқ ва одам савдоси”, “Уй-жой низолари”, “Никоҳ ва оила конституция ва қонунларимиз ҳимоясида” буклетлар ва бошқа тарқатма материллар тарқатилди.

Келгусида маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари билан судлар ўртасида бу каби тадбирларни доимий ўтказиш белгилаб олинди.