Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Барча масалалар маҳаллаларда ҳал этилмоқда
2022-02-11 00:10:21 137
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Хайдаробод” маҳалласида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Дастлаб, маҳалла биносидаги учрашувда маҳалла ўрамида жиноятчиликка қарши курашнинг аҳволи, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди. Битта жиноят ҳам кўплигини таъкидлаган туман раҳбари бу борадаги белгиланган вазифаларга жиддий эътибор қаратиш юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтди.
Маҳалла нуронийлари иштирокида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан суҳбатлашган туман ҳокими улар фаолиятига доир ҳамда аҳоли яшаш шароитини яхшилаш борасидаги ўрганишлар натижалари, ёшлар билан ишлаш тадбирлари самарадорлиги билан қизиқди.
Маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Абдулатиф Омонов қишлоқдаги ишсиз аҳоли билан тизимли ишлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга ошираётган ишлари ҳақида маълум қилди.
“Асосан боғдорчилик ва деҳқончилик йўналишлари ривожланган, 620 хонадонли маҳаллада қўшимча равишда дорихона, ветеринария дорихонаси, кутубхона, компьютер хизматлари каби шаҳобчаларни ташкил этиш, бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш каби таклифларини ўргандим”, дейди ҳоким ёрдамчиси.
Қишлоқнинг ёш тадбиркорлари томонидан илгари сурилган маҳалла биносини давлат хусусий-шериклик асосида янгидан қуриб битказиб, ҳам замонавий, ҳам қишлоқ аҳли бандлигига хизмат қиладиган кўркам масканга айлантириш таклифи кўриб чиқилди. Ушбу эзгу лойиҳа маъқулланиб, уни муддатидан кечиктирмасдан йўлга қўйиш тавсияси берилди.
Маҳалла ҳудудлари бўйлаб давом этган ўрганишларда ҳудуд аҳолиси ва ҳоким ёрдамчиси томонидан ўртага ташланган таклиф ва муаммоларнинг ечими юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги