Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

×

 2022-02-08 22:39:51    61

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Яйпан шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди. 

Тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири ҳамда тегишли ташкилот, муассасалар раҳбарлари қатнашган қабулда 20 га яқин фуқаролар тадбиркорлик ишларида юзага келаётган муаммолар, янги лойиҳалар ва таклифларини ўртага ташладилар.

Хусусан, ўз тадбиркорлик фаолиятларини янада ривожлантириш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотига оид, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, чорвачиликни ривожлантириш, банк кредитларини ажратилиши каби каби турли йўналишларда мурожаатлар келиб тушди.

Қабулда ҳар бир мурожаат тегишли мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилиб, ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Муддат талаб қилган мурожаатлар электрон порталга киритилиб, масъуллар томонидан ижро учун қабул қилинди.

Туман раҳбари томонидан қабулларда келиб тушаётган ҳар бир мурожаат, таклиф ва ташаббусларни қонуний тарзда ижрога қаратиш, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги